Qoidalar

Ахборот-ресурс марказидан фойдаланиш қоидалари

1. Умумий қоидалар
1.1. Ахборот ресурс маркази (АРМ) фалоияти демократия, инсонпарварлик, умумий фойдаланишга қулайлик, умуминсоний қадриятларнинг устуворлиги, фуқоролик, шахснинг эркин камол топиши принципларига асосланади.

1.2. АРМдан фойдаланиш бепул, АРМ томонидан кўрсатиладиган пуллик хизматларнинг айрим турлари рўйхати, улар учун тўланадиган ҳақ миқдори қонун ҳужжатларида белгиланади.

2. АРМнинг асосий вазифалари
2.1. Универсал ахборот ресурсларини, миллий ва чет эл нашрлари (босма, аудиовизувал, электрон нашрлар ва бошқалар) фондини шакллантириш, сақлаш ва бериш.

2.2. Фойдаланувчиларга АРМда ҳамда минтақанинг ахборот-кутубхона маркази (АКМ)даги ҳужжатлар ва бошқа материалларни олиш имкониятини яратиш.

3. Фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
3.1. АРМдан фойдаланиш ҳуқуқи мазкур АРМ хизмат кўрсатадиган ҳудудда яшайдиган, фуқоролиги, ёши, ижтимоий ва бошқа жиҳатдан мансублигидан қатъи назар, барча аҳолига, шунингдек корхоналар, муассасалар ташкилотларга берилади.

3.2. Фойдаланувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

  • АРМ фондидан исталган ҳужжатларни вақтинча фойдаланиш учун олиш, шунингдек минтақанинг АКМдан ва бошқа кутубхоналардан ҳужжатларнинг босма ёки электрон воситасида етказиб бериш тизими орқали буюртма қилиш ва олиш.
  • Библиографик, маълумотнома-ахборот хизматидан ҳамда АРМ томонидан кўрсатиладиган хизматларнинг бошқа турларидан фойдаланиш.
  • АРМ томонидан ўтказиладиган ахборот-оммавий тадбирларда қатнашиш.
  • АРМнинг жамоат кенгашига сайлаш ва сайланиш.

3.3. Фойдаланувчилар АРМга аъзо бўлиш учун туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномани, паспортини ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжатни, зарур миқдордаги фотосуратларини тақдим этадилар ҳамда китобхон билетини ва рўйхатдан ўтказиш варақасини расмийлаштириш учун маълумотлар берадилар. Бошқа шаҳарлик фуқаролар вақтинчалик китобхон билетини паспортини ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжатни кўрсатган ҳолда оладилар. Бошқа мамлакат фуқаролари билетни ўз мамлакати паспорти ёки белгиланган тартибда расмийлаштирилган шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат асосида оладилар.

3.4. Фойдаланувчиларга бир йўла фойдаланиш учун бериладиган ҳужжатлар сони АРМ томонидан якка ҳолда тартибга солинади. Ноёб ва қимматли нашрлар ҳамда ҳужжатлар, шунингдек эълон қилинмаган материаллар фойдаланувчиларга белгиланган тартибда берилади.

3.5. АРМ фондларида зарур ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда фойдаланувчилар уларга нусҳаларини минтақанинг АКМдан олиши мумкин.

3.6. Фойдаланувчилар АРМдан олинган ҳужжатларнива бошқа материалларни эҳтиёт қилиши шарт. Фойдаланувчи ҳужжатлар ва материалларни олишда уларни кўздан кечириши ва уларга бирон-бир нуқсон борлиги аниқланганда бу тўғрида АРМ ходимига маълум қилиши керак.

3.7. АРМ фондига зарар етказган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ моддий, жиноий ёки бошқача тарзда жавоб берадилар.

3.8. АРМ фондидан олинган ҳужжатлар ва материалларни йўқотган ёхуд уларга тиклаб бўлмайдиган даражада зиён етказган фойдаланувчилар уларни тегишли равишда худди шундай ёки АРМ ходимлари томонидан тенг қимматли деб эътироф этилган ( шу жумладан нусҳалари билан) ҳужжатлар ва материаллар билан алмаштириши, алмаштириш мумкин бўлмаган тақдирда уларнинг қийматини бир неча баравар микдорда тўланиши АРМ мутахассислари ёки жалб этилган мутахассислар томонидан, йўкотилган ёки яроқсизлантирилган ҳужжатнинг қийматидан келиб чиққан ҳолда ҳамда амалдаги тартибга солувчи ҳужжатларга мувофиқ белгиланади.

3.9. АРМдан фойдаланиш қоидаларини бузганлиги учун фойдаланувчилар АРМдан фойдаланиш ҳуқуқидан АРМ маъмурияти томонидан белгиланган муддатга маҳрум қилиниши мумкин.

4. АРМнинг фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш бўйича мажбуриятлари
4.1. АРМ фондларидаги ҳужжатлар ва материалларни уларнинг сақланишини таъминловчи белгиланган қоидаларга мувофиқ ҳисобга олиш, сақлаш ва фойдаланишни амалга ошириш; маълумотнома-библиографик аппаратни, шу жумладан электрон каталогни юритиш.
4.2. АРМ қуйидагиларга мажбур:

  • Фойдаланувчиларни АРМдаги ва ундан ташқаридаги барча ахборот ресурсларидан фойдаланиш имконияти билан таъминлаш.
  • Фойдаланувчиларнинг эҳтиёжларини ўрганиш ва энг тўлиқ қондириш;
    Кутубхона, библиографик, маълумотнома-ахборот хизмати кўрсатишни такомиллаштириш, ушбу мақсадларда фойдаланувчилар билан якка тартибда ва гуруҳлар бўйича иш олиб боришнинг турли шаклларидан фойдаланиш.
  • Фойдаланувчиларга хизмат кўрсатишда юксак маданият ва малакалиликни таъминлаш, зарур ҳужжатлар ва материалларни қидириб топиш ва олишда зарур ёрдам кўрсатиш.
  • Фойдаланувчиларнинг қизиқишлари ва ахборотларга бўлган эҳтиёжларини ўрганиш асосида турли манбалардаги ахборот ресурсларини берган ҳолда табақалаштирилган кутубхона-ахборот хизмати кўрсатишни амалга ошириш.
  • Зарур ахборотни қидириб топишга ўқитишда мустақилликни амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиш ва мустақил равишда таълим олиш кўникмаларини ривожлантиришга кўмаклашиш.
  • Фондларда зарур ҳужжатлар ва метериаллар мавжуд бўлмаган тақдирда уларни қидириб топиш ишларини амалга ошириш ҳамда уларни кутубхоналараро абонемент, шу жумладан халкаро абонемент тизими орқали тақдим этиш.
  • Оммавий тадбирларни юкори савияда ўтказиш.
  • АРМнинг ижобий нуфузини яратишга кўмаклашиш, АРМ фондларни ва унинг томонидан кўрсатиладиган хизматларни реклама қилиш, фойдаланувчиларнинг эҳтиёжларини ўрганиш ҳамда уларнинг талабларига мувофиқ янги хизматларни ташкил этиш.